Тўққиз йил ичида Америка тупроғидан амалга оширилаётган биринчи космик парвоз ёмон об-ҳаво сабаб 17 дақиқа қолганда тўхтатилди

ДУНЁ 28.05.2020, 09:08
Тўққиз йил ичида Америка тупроғидан амалга оширилаётган  биринчи космик парвоз ёмон об-ҳаво сабаб 17 дақиқа қолганда тўхтатилди

Миллиардер тадбиркор Илон Маскка тегишли махсус ракета компанияси СпасеХ, 27 май куни Флорида штатидан орбитага икки нафар америкалик фазогирни учиришни режалаштирган эди. Аммо парвоз ёмон об-хаво туфайли сўнгги 17 дақиқа ичида қолдирилишига тўғри келди. Бу ҳақда uzreport нашри ёзди.

Бу НАСА астронавтларининг тўққиз йил ичида Америка тупроғидан амалга ошираётган  биринчи космик парвози эди.

СпасеХ Фалсон 9 ракетаси Кеннеди космодромидан Драгон Срев Сапсуле компанияси томонидан халқаро космик станцияга 19-соатлик парфоз учун фазогирлар Дуг Ҳурлей ва Боб Бенкенни учириши керак эди. Жараённи кузатиш учун АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам рафиқаси билан ташриф буюрган.

Астранавтларни орбитага жўнатиш учун кейинг уруниш шанба 30 май  куни тушдан кейин амалга оширилиши режалаштирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1