АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарё вилояти Руҳий-асаб касалликлари шифохонасидаги зўравонликлар рад этилди

Ижтимоий тармоқларда халқ тилида “Аврора аёллар руҳий касалликлар шифохонаси” деб аталадиг...

'Қашқадарё вилояти Руҳий-асаб касалликлари шифохонасидаги зўравонликлар рад этилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда халқ тилида “Аврора аёллар руҳий касалликлар шифохонаси” деб аталадиган муассаса ҳақида танқидий хабарлар пайдо бўлди. Унга кўра, ушбу шифохонадаги беморлар зўравонликлар остида қолгани айтилади. Асосан эркак шифокорлар фаолият юритиши ва улар томонидан бемор аёлларга тазйиқлар ўтказилаётгани иддао қилинган. 

Пост эгаси барча ҳолатлар бўйича қўлида далиллари борилигини ҳам маълум қилган. 

Қашқадарё вилояти Соғлини сақлаш бошқармаси ушбу хабарларга муносабат билдириб, шифохона ҳақидаги барча даъволар асоссизлигини маълум қилди.

"Постда билдирилган фикрлар мутлақо асоссиз деб ҳисоблаймиз. Мазкур муассаса бундан етти ой муқаддам вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 14 октябрдаги буйруғига асосан Қарши шаҳри Ислом Каримов кўчаси 85-уйда жойлашган, 190 ўринли вилоят руҳий-асаб касалликлар шифохонаси янги биносига тўлиқ кўчириб ўтказилган ва айни пайтда шу ерда фаолият кўрсатмоқда.

Наврўз қўрғонидаги бинода эса ҳозирги вақтда беморлар сақланмаяпти", дейилади Бошқарма Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар