Аввал Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг коронавирусга чалингани ҳақида хабар берган эдик. У соппа-соғ эканлигини маълум қилди. Рамзан Қодиров бу ҳақда «Грозний» Чеченистон давлат телерадиокомпанияси директори Аҳмад Дудаевнинг Instagram’даги тўғридан-тўғри эфирида маълум қилган.
«Касал бўлиб қолсам ҳам, дунёда миллионлаб одамлар ушбу инфекцияни юқтириб олганда минглаб беморлар у туфайли вафот этмоқда. Коронавирус менга хавф солмайдими, нима мен одам эмасманми? Касал бўлишга ҳам ҳақим йўқми? Томчи дори қўйиб иммунитетимни кўтара олмайманми? Мен соппа-соғман», — деган Қодиров.
Қодиров пандемия бошлангандан бери Грознийда мунтазам равишда тиббий текширувлардан ўтиб турганини қайд этган. У Рамазон ҳайити байрамини ўз уйида «ўзни яккалаш» тартибида ўтказганини билдирган.