АсосийЖАМИЯТ

Риштонда "Тез ёрдам" чақириб, уларни сўкиб ҳайдаган шахс қамоққа олинди

Риштон туман маъмурий судида, 2020 йил 17 май куни ҳуқуқбузар Ш.Мирзаевга нисбатан куни ма...

'Риштонда "Тез ёрдам" чақириб, уларни сўкиб ҳайдаган шахс қамоққа олинди'ning rasmi

Риштон туман маъмурий судида, 2020 йил 17 май куни ҳуқуқбузар Ш.Мирзаевга нисбатан куни маъмурий иш ҳужжатлари кўриб чиқилди. Иш ҳолатларига кўра, ҳуқуқбузар Ш.Мирзаев судда, 2020 йил 24 март куни соат 17:00 ларда Риштон туман, Жалаер М.Ф.Й, Мустақиллик кўчасида қўни-қўшнилари билан спиртли ичимлик ичиб, ўтирган вақтида, онасининг қон босими ошиб кетганлиги ҳақида хабарни эшитиб, тез ёрдамга телефон қилган.

Шифокорлар унга қўнғироқ қилиб, манзилни сўраганида маст ҳолатда жаҳл қилиб, шифокорларни ҳақорат қила бошлаган, кейин куракда турмайдиган сўзлар билан сўкинган. Бироздан сўнг тез ёрдам машинаси етиб келган, шундан сўнг уларни, яъни тез ёрдам машинасини кеч етиб келганликда айблаб, врач Р.Абдуолимова ва унинг шерикларига “Сенлар одам ўлганидан кейин келасан экан-да”, деб кўчада бақир-чақир қилиб, уни ва шерикларини уятли сўзлар билан сўккан, маҳалладаги қўшниларнинг ҳам тинчлигини бузган.

Суд мажлисида жабрланувчи Р.Абдуолимова Риштон туман тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлимида навбатчи врач бўлиб ишлаб келишини, 2020 йил 24 март куни соат 17-00 ларда Риштон туман, Жалаер қишлоғи, Мустақиллик кўчасида яшовчи Мирзаева Ойниса опадан чақирув бўлганлигини, бироздан кейин чақирув бўлган жойга боришганида, кўчада Ш.Мирзаев маст ҳолда бақир-чақир қилиб, ҳеч бир сабабсиз “сенлар вақтида етиб келмадиларинг” деб уни тинчлиги ва осойишталигини бузиб, уятли сўзлар билан сўкканлигини, кейин турмуш ўртоғи Ш.Мирзаевни тинчлантирмоқчи бўлганида, Ш.Мирзаев яна бақир-чақир қилиб, уни ҳам уятли сўзлар билан сўкканлигини, айтиб кўрсатма берди.

Суд ҳуқуқбузар Ш.Мирзаевга нисбатан нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси билан 10 (ўн) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

    Бошқа янгиликлар