2020 йил якунига қадар пенсияларни тайинлашда фуқаролардан 2005 йилдан кейинги даври учун иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни талаб этмасдан электрон шаклда олиш тизими жорий қилинади (Ягона миллий меҳнат тизими, Жамғариб бориладиган пенсия тизими, иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг электрон реестри маълумотларига асосан).
Ўртача бир йилда 230 мингдан ортиқ фуқароларнинг 2005 йилдан кейинги иш фаолияти ёки иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотларини қидириш ва йиғиш билан боғлиқ оворагарчиликлари олди олинади.






