АсосийЖАМИЯТ

Бухоролик фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди

Ўзбекистон  истеъмолчилар  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш жамиятлари Федера...

'Бухоролик фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди'ning rasmi

Ўзбекистон  истеъмолчилар  ҳуқуқларини  ҳимоя  қилиш жамиятлари Федерацияси Ишонч телефонига  2020  йилнинг май ойида Бухоро  шаҳар  И.Каримов кўчаси  яшовчи  фуқаро   И.И. томонидан оғзаки мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Мурожаат мазмунига кўра фуқаро  Бухоро  шаҳрида  жойлашган енгил автомобиллар сотиш савдо корхонасидан “Нексия-3” русумли автомобил харид қилиш учун шартнома қилган, аммо шартнома муддати тугагани ва харид қилган автомобилини ўз вақтида олмаганидан норози бўлган. Жамият ходимлари аралашуви билан истеъмолчининг “Нексия-3” русумли автомобили (75 930 613 сўм) тез вақтда олиб берилди ҳамда унинг бузилган ҳуқуқи тикланди.

Эслатиб ўтамиз!

 Агарда сизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларингиз бузилса, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари   федерациянинг ягона қисқа рақамли ишонч телефони 1091 мурожаат қилишингиз мумкин.  

 

    Бошқа янгиликлар