АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда Россиянинг яна олтита университети филиали очилади

Ўзбекистонда шу кунларда Россия университетларининг 6 та филиали очилади, деб хабар берди...

'Ўзбекистонда Россиянинг яна олтита университети филиали очилади'ning rasmi

Ўзбекистонда шу кунларда Россия университетларининг 6 та филиали очилади, деб хабар берди Ўзбекистон ва Россия университетлари ўртасида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Россия ректорлари уюшмаси раиси, Москва давлат университети ректори Виктор Садовничий.

Москва давлат университетида онлайн шаклида ўтган форумда икки мамлакатнинг 120 ортиқ университетларидан вакиллар иштирок этди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия университетларининг 10 та филиали фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон-Россия ўртасида илм-фан йўналишида университетлараро 115 дан ортиқ ҳамкорлик мавжуд.

Россиянинг университетларининг Ўзбекистондаги филиалларида уч мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда.   

    Бошқа янгиликлар