АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистон Руҳий касалликлар шифохонасидан қочган бемор ушланди

Жорий йилнинг 27 май куни тахминан тонги соат 04:10 да Қорақалпоғистон Республикаси Ақманғ...

'Қорақалпоғистон Руҳий касалликлар шифохонасидан қочган бемор ушланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 27 май куни тахминан тонги соат 04:10 да Қорақалпоғистон Республикаси Ақманғит блок постида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия харбий хизматчилари А.Рауажов ва  Ф.Халбаев мақсадсиз юрган аёлни тўхтатишади. 

Ходимлар бундай вақтда нима сабабдан юрганлиги сўралганда, аёлнинг ўзини тутишидан руҳан носоғломлигига шубҳа қилинади.  Зудлик билан профилактика инспектори чақирилиб, вазиятга ойдинлик киритилади.

Аёл 1982 йилда туғилган У. А. эканлиги ва кўп йиллардан бери даволаниб келаётган Қорақалпоғистон Республикаси Руҳий касалликлар шифохонасидан қочганлиги аниқланди. Аёл касалхонага олиб бориб жойлаштирилди.

 

    Бошқа янгиликлар