АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар 41 нафарга кўпайди. Беморларнинг 9 нафари Тошкентда аҳоли орасида аниқланган

2020 йил 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган...

'Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олганлар 41 нафарга кўпайди. Беморларнинг 9 нафари Тошкентда аҳоли орасида аниқланган'ning rasmi

2020 йил 28 май соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3437 (+41) нафарни ташкил этмоқда.  Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасидан аниқланган. 32 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасидан аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Санкт-Петербург шаҳридан, 3 нафари Новосибирск шаҳридан, 1 нафари Истамбул шаҳридан ҳамда 17 нафари  Қозоғистондан юртимизга кириб келган. Қолган 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган.

Айни пайтда юртимизда 2685 (+17) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (78 фоизи) бутунлай соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 738 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар