2020 йил якунига қадар пенсияларни тайинлашда фуқаролардан 2005 йилдан кейинги даври учун иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни талаб этмасдан электрон шаклда олиш тизими жорий қилинади. Бу ҳақда пенсия жамғармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жумладан,
- дафн ва суюнчи нафақасини олиш учун Пенсия жамғармаси ёки иш жойига мурожаат қилмасдан, туғилганлик ёки вафот этганлик ҳолатини ФҲДЁ бўлимида рўйхатдан ўтказиш жараёнида бирйўла ариза бериш тизими жорий қилинади;
- фуқаролар пенсия ва нафақаларини банк пластик карталарига ўтказишлари учун аризаларни Пенсия жамғармасига келмасдан тижорат банки филиалида банк пластик карталарини очиш жараёнида бирйўла мурожаат қилиш имконияти яратилади;
- банк пластик карталарини очиш ҳамда пенсия ва нафақаларни банк картасига ёки нақд пулга ўтказиш бўйича тижорат банклари билан ҳамкорликда мобиль илова (мобильное приложение) ишлаб чиқилади;
Бунинг натижасида, пенсионерлар уйдан чиқмаган ҳолда тўловларини бошқариш, яъни нақд пулга ёки нақдсиз шаклга ўтказиш имкониятига эга бўладилар.
- пенсияларни тайинлашда фуқаролардан 2005 йилдан кейинги даври учун иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни талаб этмасдан электрон шаклда олиш тизими жорий қилинади (Ягона миллий меҳнат тизими, Жамғариб бориладиган пенсия тизими, иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг электрон реести маълумотларига асосан);
Ўртача бир йилда 230 мингдан ортиқ фуқароларнинг 2005 йилдан кейинги иш фаолияти ёки иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотларини қидириш ва йиғиш билан боғлиқ оворагарчиликлари олди олинади.
- ногиронлик белгиланганлиги, ногиронлик гуруҳи ёки мудатлари ўзгарганлиги бўйича фуқаролардан ТМЭК маълумотномасини талаб этиш тизими бекор қилинади. Бунда, ногиронлик гуруҳи ёки муддати ўзгарганда уларнинг пенсиялари автоматик равишда қайта ҳисобланади.
Ногиронлиги мавжуд фуқаролар биргина ТМЭКдан қайта кўрикдан ўтишлари кифоя ҳисобланади ҳамда уларнинг маълумотлари Соғлиқни сақлаш вазирлигидан электрон шаклда олиниб, тўловлари давом эттирилади ёки қайта ҳисобланади.
Ўртача бир йилда 230 мингдан ортиқ фуқароларнинг 2005 йилдан кейинги иш фаолияти ёки иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотларини қидириш ва йиғиш билан боғлиқ оворагарчиликларининг олди олинади.






