АсосийЖАМИЯТ

Ходимларни ҳақорат қилаётган аудиоси тарқалган Касби тумани МИБ бошлиғига нисбатан хизмат текшируви бошланди

Кеча, 27 май куни ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро Бюросининг Касби туман бўлими бошлиғи...

'Ходимларни ҳақорат қилаётган аудиоси тарқалган Касби тумани МИБ бошлиғига нисбатан хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

Кеча, 27 май куни ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро Бюросининг Касби туман бўлими бошлиғи У.Зиёдуллаевнинг ходимлари билан ўтказилган йиғилишда хақоратли сўзларни ишлатганлиги тўғрисидаги аудиоёзув тарқалди. Унда МИБ бошлиғи эканлиги айтилаётган У.З. ходимига уйма-уй юргани ёки йўқлигини сўрагани, шундан сўнг ходимини бир қанча ноўрин сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган. 

Айни пайтда МИБ Матбуот хизмати "darakchi.uz"га ушбу ҳолат юзасидан муносабатни тақдим этди.

Келтирилишича,  кеча, 27 май куни Бюронинг Касби туман бўлими бошлиғи У.Зиёдуллаевга нисбатан хизмат текшируви харакатлари тайинланган. Текширув натижасига  кўра, айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарлик масаласи қатъиятлик билан хал этилади.

    Бошқа янгиликлар