Аввал хабар қилинганидек, Шофиркон туманида битта оилага мансуб 7 нафар фуқарода короновирус инфекцияси аниқланган.
Шу сабабли ҳозирда туман “қизил” ҳудудлар тоифасига киритилиб, транспорт воситалари ҳаракати чекланди.
Шунингдек, коронавирус аниқланган ҳамда улар билан бевосита мулоқотда бўлган фуқаролардан дастлабки тест намуналари олинмоқда.
Туман марказида жойлашган “Star Market” супермаркетида коронавирусга гумонланган шахслар кириб-чиққанлиги аниқланганлиги боис 24 май санасидан шу кунга қадар ушбу савдо мажмуасига келган фуқаролар туман санитария эпидемиология осойишталик марказига
(тел.(65)502-26-57 ва (91)449-69-83) мурожаат қилиб, тегишли таҳлиллардан ўтишлари зарурлигини маълум қилинади.






