АсосийЖАМИЯТ

Хивада отасининг “Laсetti”сини ҳайдаб чиққан 18 ёшли йигит автоҳалокатга учради. Йўловчи ҳалок бўлди

2020 йилнинг 24 май куни соат 17:30 да ҳайдовчи 18 ёшли Б.С., автотранспорт воситасини бош...

'Хивада отасининг “Laсetti”сини ҳайдаб чиққан 18 ёшли йигит автоҳалокатга учради. Йўловчи ҳалок бўлди'ning rasmi

2020 йилнинг 24 май куни соат 17:30 да ҳайдовчи 18 ёшли Б.С., автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларисиз отаси О.Х., га тегишли бўлган “Laсetti” русумли автомашинани Хива тумани “Оқ кўл” маҳалласидан ўтган 4Р-157А-сонли автомобиль йўлининг 15 километрида бошқариб бораётиб, йўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган 35 ёшли Б.В.,нинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Натижада “Damas” русумли автомашинаси ҳайдовчиси Б.В ҳамда йўловчилар 19 ёшли О.Ж. ва 32 ёшли И.Х., лар тан жароҳати билан туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган, О.Ж.,га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шифохонада вафот этган.   

Ҳолат юзасидан Хива тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов харакатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар