Тошкент - Истанбул - Тошкент чартер рейси билан 272 нафар ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган тартибда 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади, дейилади Вазирлик Ахборот хизмати хабарида.







