АсосийЖАМИЯТ

⚡️Тошкентда аҳоли орасидан яна икки кишида коронавирус аниқланди. Беморлар сони ортди

2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган...

'⚡️Тошкентда аҳоли орасидан яна икки кишида коронавирус аниқланди. Беморлар сони ортди'ning rasmi

2020 йил 29 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3463 (+19) нафарни ташкил этмоқда.  Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

 Янги касалланиш ҳолатларининг 2 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, яна 2 нафари Сирдарё вилоятида Қозоғистон орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган бўлиб, шундан 10 нафари Шаржадан, 3 нафари Новосибирскдан чартер рейс билан келган, қолган 2 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган.

 Айни пайтда юртимизда 2694 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайиб, даволаниш даражаси 77 фоизни ташкил қилмоқда.  

Ҳозирда мамлакатимизда 755 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 6 нафари оғир аҳволда, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар