АсосийЖАМИЯТ

Халқ банки пенсионерларга қандай қилиб ҳисоб рақамини кузатиб бориши мумкинлигини тушунтирди

Ижтимоий тармоқларда “Xalq mobile” мобиль иловаси орқали жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб...

'Халқ банки пенсионерларга қандай қилиб ҳисоб рақамини кузатиб бориши мумкинлигини тушунтирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Xalq mobile” мобиль иловаси орқали жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамини кузатиб бориши мумкинлигини маълум қилинган эди. 

Халқ банки Ахборот хизматининг маълумотига кўра, кўплаб фуқаролардан пенсия ҳисоб рақамларини кузатиш имконияти бўлмаётгани ҳақида мурожаатлар келиб тушган. Шу сабаб пенсия ҳисоб рақамларидаги маълумотларни билиш учун фуқаролар нималар қилиш кераклиги батафсил тушунтирилди.

"Пенсия ҳисоб рақамларидаги маълумотларни билиш учун фуқароларнинг шахсий телефон рақамлари “SMS-хабарнома” хизматига уланган бўлиши лозим.  

“SMS-хабарнома” хизматига уланиш учун Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилишлари ёки биргина 3200 қисқа рақамига шахсий пенсия ҳисобварағини юборишлари мумкин.  

 Мижоз “SMS-хабарнома” хизмат турига улангандан сўнг, 3200 қисқа рақамига             1 рақамини юборса, жорий ҳолатга маблағлар қолдиғи, 2 рақамини юборса, охирги ойда унинг шахсий пенсия ҳисобварақларига келиб тушган маблағлар тўғрисида маълумот олиш имкониятига эга бўлади.

 Шу билан бирга, Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия тизими ягона маълумотлар электрон базаси орқали автоматик тарзда ҳар ойда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига келиб тушган маблағлар ҳаракати тўғрисида смс хабарлар юборилади.

Эслатма!!! Ушбу хизматдан фойдаланиш учун мижоз қўшимча маълумотларни Халқ банкининг расмий сайтида келтирилган оферта шартномаси билан танишиб ўтиши лозим, " дейилади хабарда.

Қўшимча маълумотларни олиш учун Халқ банкининг +99871-268-99-31 ёки +99871-286-13-02  рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар