Эртага, 30 май куни Москвадан Тошкентга чартер рейс ташкил этилади.
Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.
Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Истамбулда қолиб кетган 272 нафар ҳамюртимиз чартер рейсда олиб келинди.
Шунингдек, Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ҳамда Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.






