АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда аҳоли орасида яна коронавирус юқтирганлар аниқланди

2020 йил 29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган...

'Тошкентда аҳоли орасида яна коронавирус юқтирганлар аниқланди'ning rasmi

2020 йил 29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3468 (+5) нафарни ташкил этмоқда.  Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди. Уларнинг 2 нафари  аҳоли орасидан,  2 нафари эса карантиндаги фуқаролар орасидан  аниқланган. Тошкент вилоятидан касаллиги аниқланган 1 нафар бемор ҳам стационар карантиндаги фуқаролар орасидан тасдиқланган.

Айни пайтда юртимизда 2773 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар  бутунлай соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 731 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар