АсосийЖАМИЯТ

Юнусобод электр тармоғидан нега узилиб қолганига аниқлик киритилди

Бугун Юнусобод туманининг «MEGA PLANET»  кўнгилочар савдо мажмуаси ҳудудидаги 3, 12,...

'Юнусобод электр тармоғидан нега узилиб қолганига аниқлик киритилди'ning rasmi

Бугун Юнусобод туманининг «MEGA PLANET»  кўнгилочар савдо мажмуаси ҳудудидаги 3, 12, 13, 14, 15, 16, 17-мавзелар, 18-19-мавзеларда қисман ҳамда “Бободеҳқон”, “Кулол”, “Оқтепа” маҳаллаларидаги аҳоли яшаш хонадонларида, шунингдек, тумандаги кичик саноат зонасида электр энергияси таъминотида узилиш кузатилди.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari» АJ ушбу вазият бўйича қуйидагиларни маълум қилади.

"29 май куни соат 08:21да Юнусобод туманида пудратчи ташкилот томонидан Юнусобод туман электр таъминоти корхонаси билан келишмаган ҳолда ер қазиш ишларини олиб борган. Натижада ҳудуддаги  110/35/10 кв кучланишли ПС «Юнусобод» дан чиқувчи  юқори кучланишли 10 кВли ер остидан ўтган кабель тармоқлари шикастланиб, авария ҳолати юзага келган.  

Бунинг оқибатда Юнусобод туманидаги 3, 12, 13, 14, 15, 16, 17-мавзелар, 18-19-мавзеларда қисман ҳамда “Бободеҳқон”, “Кулол”, “Оқтепа” маҳаллаларидаги аҳоли яшаш хонадонларида, шунингдек, тумандаги кичик саноат зонасида электр энергияси таъминотида узилиш содир бўлган.  

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тизимидаги Юнусобод туман электр таъминоти корхонасининг тезкор бригадаларининг асосий куч ва техникалари юзага келган ҳолатларни зудлик билан бартараф этишга қаратилди."

Кун давомида электр энергиясини тиклаш ишлари босқичма-боскич якунига етказилади.

    Бошқа янгиликлар