АсосийЖАМИЯТ

МИБ ташкил этилганига уч йил тўлди. Тўлов интизомини мустаҳкамлашга эриша олиндими?

Ўзбекистонда суд ва бошқа органлар қарорларини ижросини таъминлаш ҳамда энергия ресурслари...

'МИБ ташкил этилганига уч йил тўлди. Тўлов интизомини мустаҳкамлашга эриша олиндими?'ning rasmi

Ўзбекистонда суд ва бошқа органлар қарорларини ижросини таъминлаш ҳамда энергия ресурслари соҳасидаги тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш мақсадида, бундан 3 йил муқадам Президент ташаббуси билан Мажбурий ижро бюроси фаолиятига асос бўлган Фармон қабул қилинди.

Бюро Матбуот хизматининг маълум қилишича, қисқа вақт ичида суд ва бошқа органлар қарорлари ижросини таъминлаш, энергия ресурслари бўйича қарздорликни камайтириш бўйича ижобий кўрсаткичларга эришилган.

Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари, сув истеъмоли ва қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида 90,4 трлн. сўм ундирилди.

Ҳудди шундай, суд ва бошқа органлар қарорларини сўзсиз ижросини таъминлаш борасида 45,7 трлн. сўмлик 7,7 млн. та ижро ҳужжатининг ижроси таъминланди.

Бюро органлари ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабатда бўлмоқда, энергия ресурслари ва бошқа соҳаларда қонунбузилиши билан боғлиқ 1,2 трлн. сўмлик зарар аниқланиб, 1044 та жиноят иши қўзғатилган.

Оилалар бутлигини тиклаш ҳамда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфааталрини ҳимоя қилиш бўйича олиб борилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида 14 мингдан зиёд оилаларни яраштирилди.

Айтишимиз керакки, ҳозирга қадар 12 мингга яқин эҳтиёжманд фуқароларга жами 2,5 млрд. сўмдан ортиқ коммунал хизмат учун қарздорликларини бартараф этиш ва бошқа амалий ёрдамлар кўрсатиш билан боғлиқ саҳоват тадбирлари ташкил этилди. 

Тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали энг аввало, ижтимоий ҳимояси ҳамда барқарор иқтисодиёт ва ички инфратузилмани кўтаришга ўз ҳиссасини қўшаётган Мажбурий ижро бюросини 3 йил тўлиши муносабати билан соҳа ходимларини самимий қутлаймиз.

 

    Бошқа янгиликлар