Ижтимоий тармоқларда “СУРХОНДАРЁ – “Ўқитувчилар: Бир кунлик иш ҳақимиз Сардобага, яна бир кунлиги мактаб таъмирига ўтказилди” сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Мазкур мурожаат Сариосиё туман халқ таълими бўлими мутахассислари томонидан ўрганилди.
Маълум қилинишича, ўрганишда Сариосиё туман халқ таълими тизимида ишлайдиган ходимлар ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув тўғонида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга моддий томондан кўмаклашиш мақсадида 10-30 минггача пул маблағлари туманда фаолият юритаётган банклар орқали ўтказилганлиги маълум бўлган.
Бундан ташқари, умумтаълим мактабларини таъмирлаш учун ўқитувчиларнинг иш ҳақидан ҳеч қандай маблағ ушлаб қолинмаганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Сариосиё туман прокуратураси томонидан ўтказилаётган суриштирув ишлари якунланганидан кейин бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан маълумот берилиши маълум қилинмоқда.






