АсосийЖАМИЯТ

Қўқонда велосипед етаклаб кетаётган фуқаро “Nexia” уриб юбориши натижасида вафот этди

2020 йил 25 май куни фуқаро Р.Э. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини  Усмон...

'Қўқонда велосипед етаклаб кетаётган фуқаро “Nexia” уриб юбориши натижасида вафот этди'ning rasmi

2020 йил 25 май куни фуқаро Р.Э. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини  Усмон Носир кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмида велосипед етаклаб ўтаётган пиёда К.И.ни уриб юбориши оқибатида К.И. шифохонада вафот этган. Бу ҳақда Даракчига Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг.Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг", дея огоҳлантирмоқда ИИБ. 

                                              

 

    Бошқа янгиликлар