АсосийЖАМИЯТ

Хоразм вилояти ХТБ: "28-сонли мактабдаги ноҳақликлар"ни карантин сабаб кўриб чиқиш имкони бўлмаяпти

FACEBOOK  ижтимоий тармоғининг “Коррупция ва ноҳақликлар” гуруҳида Отабек Нуритдинов...

'Хоразм вилояти ХТБ: "28-сонли мактабдаги ноҳақликлар"ни карантин сабаб кўриб чиқиш имкони бўлмаяпти'ning rasmi

FACEBOOK  ижтимоий тармоғининг “Коррупция ва ноҳақликлар” гуруҳида Отабек Нуритдинов  Урганч шаҳридаги 28-сон мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси Низамутдинова Альбина Ренатовнанинг мурожаатини эълон қилган. Унда ўқитувчи мактабда содир қилинаётган ноҳақликлар, қонунбузарликлар бўйича бир қанча маълумотларни келтирган.

Мазкур маълумотга Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилди:

"А.Низамутдинова мурожаатида келтирилган маълумотлар бўйича вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан расмий муносабат билдирилган бўлиб, фақат битта банди бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

А.Низамутдинова 2020 йил 20 май куни мактаб касаба уюшмаси раиси Л.Сапарова номига Ф.Ибрагимова томонидан унга нисбатан қилинаётган ноҳақликлар юзасидан ёзма мурожаат қилган.  

2020 йил 26 май куни эса Ф.Ибрагимова ўқитувчи А.Низамутдинова билан ўзаро келишмовчилик юзасидан ёзма шаклда телеграм орқали касаба уюшмаси раисига мурожаат қилган.  

Мактаб касаба уюшмаси раиси Л.Сапарова мазкур мурожаатларни ёлғиз ўзи кўриб чиқа олмаслиги, карантин муносабати билан касаба уюшмаси аъзоларини йиғиш имкони йўқлигини, карантин тугагач кўриб чиқиши ҳақида мурожаатчиларни огоҳлантирган. Сўнгра, Урганч шаҳар касаба уюшмаси масъулларидан крантин талабларига риоя қилган ҳолда касаба уюшма аъзоларини ва мурожаатчиларни йиғиши мумкинлиги бўйича ижобий фикр олгач, 2020 йил 27 май куни йиғилиш ўтказишни режалаштирган. Бироқ А.Низамутдинова мазкур йиғилишга келишни рад қилганлиги сабабли йиғилиш тўхтатилган.  

Хулоса ўрнида, Урганч шаҳридаги 28-сон мактаб ўқитувчилари А.Низамутдинова ҳамда Ф.Ибрагимоваларнинг мурожаати юқорида келтирилган сабабларга кўра ҳозирги кунга қадар мактаб касаба уюшмаси томонидан кўриб чиқилишининг имкони бўлмаганлигини маълум қиламиз", дейилади Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати хабарида.

    Бошқа янгиликлар