Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.
Замонавий стандартлар асосида зилзилага бардошли қилиб қурилган уй 2-3 хонали 80 та хонадондан иборат бўлиб, кам таъминланган ва муҳтож оилаларга топширилган.
Давлатимиз раҳбари Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевлар хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди.






