АсосийЖАМИЯТ

Тўрақўрғонда коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маълумот берилди. Касаллик туманда илк бор қайд этилган

+2: 30 май куни соат 9:00 ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган бемо...

'Тўрақўрғонда  коронавирусга чалинган беморлар ҳақида маълумот берилди. Касаллик туманда илк бор қайд этилган'ning rasmi

+2: 30 май куни соат 9:00 ҳолатига Наманган вилоятида коронавирус инфекцияга чалинган беморлар сони 258 нафарга етди. Янги икки ҳолат Тўрақўрғон туманида қайд этилди. 

Беморлардан бири 1963 йилда туғилган эркак, иккинчиси 1992 йилда туғилган аёл бўлиб, ҳар икки ҳолат ҳам карантин муасссасасида қайд этилган. Тўрақўрғонда бугунгача коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган эди.  

Бугун вилоятда коронавирус инфекциясини юқтирганидан кейин даволаниб, тўлиқ тузалганлар сони 247 кишини ташкил этмоқда. Тўрт киши вафот этган.  

Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 7 киши даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар