Worldоmeters портали маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 6 миллиондан ошди, дея ёзди platforma.uz канали.
Яъни, айни пайтгача 6 026 248 кишида COVID-19 қайд этилди, 366 415 бемор ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, 2 миллион 656 мингдан ортиқ одам соғайди.
Касалланганлар сони бўйича АҚШ (1 792 295 нафар) пешқадам бўлиб турган бўлса, Бразилия (465 166 нафар) иккинчи, Россия учинчи (387 623 нафар) ўринда турибди.
Лекин бу рақамлар Жонс Хопкинс университети маълумотларидан бир оз фарқ қилади. Ушбу муассаса ҳисоб-китоби бўйича касалликка чалинганлар 6 миллионга яқинлашди.
Маълумот учун: Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3488 (+20) нафарни ташкил этмоқда.






