АсосийЖАМИЯТ

“Ақлли” ҳисоблагичлар хонадонларга бепул ўрнатилади

Газ таъминоти соҳасида ҳам чуқур таркибий ислоҳотлар олиб борилаётгани аҳоли фаровонлигини...

'“Ақлли” ҳисоблагичлар хонадонларга бепул ўрнатилади'ning rasmi

Газ таъминоти соҳасида ҳам чуқур таркибий ислоҳотлар олиб борилаётгани аҳоли фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. Барча тоифадаги истеъмолчилар учун табиий газни бошқариш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий этилиши иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш ва истеъмолчиларга қатор қулайликлар яратиши билан аҳамиятлидир.

Президентимизнинг 2017 йил 13 ноябрдаги “Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2019 йил 9 июлдаги “Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, нефт ва газ саноатини бошқариш тизимини молиявий соғломлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилдан бошлаб мазкур лойиҳа амалда қўлланила бошланди.

Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, барча тоифадаги истеъмолчилар учун замонавий – “ақлли” газ ҳисоблагичларнинг ўрнатилиши мажбурий бўлиб, уни ўрнатишдан бош тортишга йўл қўйилмайди. Боиси, айнан газ истеъмоли ва ҳисобга олишни назорат қилувчи замонавий маълумотларни йиғиш учун ягона бошқарув тизимининг йўқлиги, газ таъминотчиси ва энергия комплексининг бир қатор тузилмаларидаги молиявий йўқотишлар, бундан ташқари, аҳоли орасида истеъмол қилинган табиий газ учун дебитор қарздорлар сони кўпайиши “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатиш заруратини келтириб чиқарди.

Мазкур ҳисоблагичларни соз, тоза ҳолда сақлаш ва хавфсизлигини таъминлашга истеъмолчи масъул. Фуқаролар манфаати қонун билан ҳимояланган, ҳуқуқлари мустаҳкамланган экан, ўз навбатида, истеъмолчи сифатида мажбурияти ҳамда жавобгарлигини ёдда тутиши шарт. Шунда муаммоларга дуч келмай, жамият ҳам ортиқча иқтисодий зарар кўрмайди.

    Бошқа янгиликлар