АсосийЖАМИЯТ

Тошкент вилоятининг учта ҳудуди бугундан бошлаб сариқ тоифага ўтди

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бугундан бошлаб вилоятнинг маъмурий маркази Нура...

'Тошкент вилоятининг учта ҳудуди бугундан бошлаб сариқ тоифага ўтди'ning rasmi

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида бугундан бошлаб вилоятнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳри ҳамда Янгийўл шаҳри ва Оққўрғон тумани сариқ тоифадаги ҳудудга айланди.

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, бу ҳудудларда қатъий карантин чора-тадбирлари кўрилмоқда, белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларнинг фаолият кўрсатиши таъминланмоқда.

Бугунги кун ҳолатига кўра, вилоятда қизил тоифадаги ҳудудлар 7 та, сариқ тоифадаги ҳудудлар 9 та, яшил тоифадаги ҳудудлар 6 тани ташкил этмоқда.

"ҚИЗИЛ" ҳудудлар

Бекобод шаҳри, Қибрай, Зангиота, Паркент, Тошкент, Юқори Чирчиқ, Янгийўл туманлари.

"СAРИҚ" ҳудудлар

Нурафшон, Янгийўл, Aнгрен, Чирчиқ шаҳарлари, Бекобод, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон туманлари.

"ЯШИЛ" ҳудудлар  

Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Оҳангарон, Бўка, Бўстонлиқ, Пискент туманлари.

    Бошқа янгиликлар