АсосийЖАМИЯТ

Сирдарёлик чарчаган ҳайдовчи ухлаб қолиб ЙТҲ қурбони бўлди

30 май куни соат 05:20 ларда, Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Ховособод МФЙ ҳудудида “Душан...

'Сирдарёлик чарчаган ҳайдовчи ухлаб қолиб ЙТҲ қурбони бўлди'ning rasmi

30 май куни соат 05:20 ларда, Сирдарё вилояти, Ховос тумани, Ховособод МФЙ ҳудудида “Душанбе-Тошкент” йўналишида ҳайдовчи 1988 й.т. Х.Л. (эркак) “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб, чарчоқ сабаб ҳаракат вақтида ухлаб қолган. Шунда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарам-қарши бўлагини ажратиб туриш учун ўрнатилган бетон тўсиққа урилиб, ЙТҲ содир этган.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати  хабар бермоқда. 

Натижада, 32 ёшли ҳайдовчи Х.Л. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.  Мазкур ЙТҲ юзасидан Ховос тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. "Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, амалдаги йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини, ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз" деб ёзилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар