Сирдарё вилояти прокурори Р.Машарипов секторидаги Сайхунобод ва Боёвут туманларида ғалла ҳосилини ўриб-йиғиш ишлари вилоятда биринчилардан бўлиб бошланди. Бу ҳақда Сирдарё вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Вилоят прокурори, 2-сектор раҳбари Р.Машарипов янги ҳосил ўрим-йиғими тараддудида турган ғаллакорлар ва ўрим-йиғим отряди иштирокчиларини мавсум бошланганлиги билан қутлади. Бу йилги ҳосил янада баракали бўлишига тилак билдирди.
Сайхунобод ва Боёвут туманлари далаларида ғалла ўрим-йиғимига пухта тайёргарлик кўрилган бўлиб, барча ўрим комбайнлари, ғалла донини ташиш ва бошқа транспорт воситалари техник жиҳатдан мавсумда нуқсонсиз ишлашга шай ҳолатга келтирилган.


Сектор раҳбари ўрим-йиғим отряди иштирокчилари ва гуруҳлар зиммасига катта масъулият юкланганлиги, ҳосилни нес-нобуд қилмасдан қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш, ўрим-йиғим даврида барча турдаги хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш лозимлиги уқтириб ўтди.


Ғалла ўрим-йиғимида юқори натижаларга эришган иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилиши ҳақида таъкидлади.






