АсосийЖАМИЯТ

“Қорадори – 2020”: Хоразмда наркокурьерлар қўлга олинди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кура...

'“Қорадори – 2020”: Хоразмда наркокурьерлар қўлга олинди'ning rasmi

Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳудудида “Қорадори - 2020” тезкор тадбири ўтказилди.

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар беришича, тадбир давомида Гурлан тумани Шоликор қишлоғидан ўтувчи йўл бўйида тўхтаб турган “Ласетти” русумли автомашина холислар ва хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганида, автомобилнинг олд ўриндиғи остидан 997 гр. “опий” гиёҳвандлик воситаси топилди ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган И.М.га тегишли эканлиги маълум бўлди.

Юқоридаги ҳолат бўйича вилоят божхоначилари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир давом эттирилди.

Натижада, Тупроқалъа туманида “Тошкент-Урганч” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “ISUZU” русумли, юк автомашинасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро C.Ш ёнлари кўздан кечирилганида, 1 дона оқ рангли целофан пакетга ўралган, ўзига хос ўткир ҳидли, жами оғирлиги 185,49 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар