АсосийЖАМИЯТ

Тошкент шаҳар ИИББнинг пойтахтда прописка “ёпилаётгани” ҳақидаги маълумотлар юзасидан тезкор хабари эълон қилинди

Фуқаролар орасида гўёки Тошкент шаҳрида прописка “ёпилаётгани” ҳақида хабар тарқамоқда. То...

'Тошкент шаҳар ИИББнинг пойтахтда прописка “ёпилаётгани” ҳақидаги маълумотлар юзасидан тезкор хабари эълон қилинди'ning rasmi

Фуқаролар орасида гўёки Тошкент шаҳрида прописка “ёпилаётгани” ҳақида хабар тарқамоқда. Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасинингнинг хабар қилишича, ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқдир.

Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, ҳамда унинг туман бўлинмалари белгиланган тартибда фуқароларни доимий рўйхатдан ўтказиш ишларини олиб боришмоқда.

"Агар сизда ушбу масала бўйича саволлар туғилган бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ МваФРБга 71-230-38-16 телефони орқали ёки бевосита туман МваФР бўлинмаларидан бирига мурожаат қилиб, фуқароларни рўйхатга олиш белгиланган тартибда олиб борилаётганлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сиздан ваҳимага тушмасликни ва ижтимоий тармоқларда чиққан ҳар қандай хабарга ҳам ишониб кетмасликни сўраймиз. Кўпчиликнинг мақсади – кенг муҳокамага сабаб бўлиб лайк тўплашдир. Оқибатлар ҳақида эса, афсуски, ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди", — дейилади тезкор хабарда.

    Бошқа янгиликлар