Бугун, 31-май куниҚашқадарё вилоятида биринчилардан бўлиб Миришкорлик фермерлар Кўҳна-фазли массиви ҳудудида ғалла йиғим-терим ишларини бошлашди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Миришкор туманида жорий мавсумда 601 та ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари жами 24 650 гектар ер майдонга уруғ экди. Давлат шартномаси асосида 71 485 тонна ҳосил олиш режа қилинган.






