АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда йўлдан югуриб ўтаётган 13 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 30 май куни соат 19:50 ларда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нурафшон МФ...

'Қашқадарёда йўлдан  югуриб  ўтаётган  13 ёшли бола ЙТҲ қурбони бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 30 май куни соат 19:50 ларда, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-319 “Танхоз-Яккабоғ-Эсат-Қозок” автомобиль йўлининг 6 км.да ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

2001 йилда туғилган Б.Р. (эркак) “Комби-Москвич-ИЖ” русумли транспорт воситасини Яккабоғ шаҳри йўналиши томон бошқариб бораётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига югуриб ўтаётган пиёда, 2007 йилда туғилган  Ғ.Т.ни уриб юборади.

Натижада, пиёда 13 ёшли Ғ.Т. (ўғил бола) оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккабоғ туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.

 

    Бошқа янгиликлар