Самарқанд вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 7 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот котиби маълум қилди.
Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (Тойлоқ туманидан 2 нафар, Пастдарғом, Ургут, Оқдарё, Пайариқ туманлари ва Самарқанд шаҳридан 1 нафардан). Уларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 72 ёшда, ёши кичиги эса 5 ёшда.
Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 274 нафар бўлса, эндиликда 281 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 2790 нафарни ташкил этмоқда.






