1

Ўзбек-қирғиз чегарасида тошбўронли зиддият юзага келди. Вазиятга расмийлар ойдинлик киритди (видео)

ЖАМИЯТ 31.05.2020, 18:14
Ўзбек-қирғиз чегарасида тошбўронли зиддият юзага келди. Вазиятга расмийлар ойдинлик киритди (видео)

Бугун 31 май куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасидаги Чашма булоғи олдида ўзбек-қирғиз аҳолиси ўртасида жанжал содир бўлгани ҳақидаги видеолар тарқалди. Видео:

 

Маълум бўлишича Андижоннинг Қирғизистон билан чегара ҳудудида қўшни давлат томонидан гиёҳванд моддаларни Ўзбекистон ҳудудига отиш ва шу йўл билан мамлакатга уларни олиб киришга ҳаракат қилинмоқда. Айтилишича икки мамлакат фуқаролари ўртасида зиддият ана шу бўйича келиб чиққан, дея хабар бермоқда ДХХ Чегара қўшинлари.

Хабарда қайд этилишича, юзага келган вазиятни бартараф этиш учун Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳаллий маъмуриятларининг масъул раҳбарлари воқеа жойига етиб келган ва ўзаро учрашган.

«Ҳозирда вазият тўлиқ назоратга олинган. Можаронинг сабаб ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда», — дейилади ДХХ Чегара қўшинлари ахборотида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1