АсосийJamiyat

“Жанубий Фарғона” каналидан аёл кишининг жасади чиқди. Марҳума кеча опасиникига бориш учун уйидан чиқиб кетган

'“Жанубий Фарғона” каналидан аёл кишининг жасади чиқди. Марҳума кеча опасиникига бориш учун уйидан чиқиб кетган'ning rasmi

Андижон вилояти Булоқбоши туманидан оқиб ўтувчи “Жанубий Фарғона” каналидан аёл кишининг жасади топилди. Бу ҳақда ""darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Келтирилишича, кеча, 31 май куни соат 06:30ларда Булоқбоши тумани прокуратурасига туман ИИБ навбатчилик қисмидан Булоқбоши тумани “Байналминал” МФЙ ўрамидан оқиб ўтувчи “Жанубий Фарғона” каналининг ГЭС-1-сонли тўғонидан осиё миллатига мансуб, ёши тахминан 60-70 ларда бўлган шахси номаълум аёл жасади топилганлиги ҳақидаги хабар келиб тушган.

Аниқланишича, жасад Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи С.С.га тегишли бўлиб, мурда эксперт иштирокида кўздан кечирилганида, унинг юзи, оёқларида тан жароҳатлари бўлган. Ушбу жароҳатлар сувга тушганидан сўнг “Жанубий Фарғона” каналининг ГЭС-1-сонли тўғонида тошлар ва темирга урилиши натижасида келиб чиққани, яъни марҳумнинг ҳаётий даврда олинмаганлиги маълум бўлган. 

Шунингдек, аниқланишича, марҳум кеча, 30 май куни Хўжаобод туманидаги опасиникига бориш учун уйдан чиқиб кетган. Бироқ, у ерга бормасдан қизлик уйи — Жалақудуқ туманига бориб, ёшликдан катта бўлган Навоий кўчасига борган ва  у ердан оқиб ўтган “Жанубий Фарғона” каналига ўзини ташлаб юборган.

Бундан ташқари, дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, С.С. вилоят психоневрология диспансерида даволаниб чиққанлиги ва рухий хасталиги мавжуд бўлганлиги маълум бўлиб, диспансерга тегишли сўровномалар юборилган.

"Жасад экспертиза ўтказишлик учун вилоят суд-тиббий экспертизаси бюросига юборилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда", — дейилади Бош прокуратура Матбуот хизмати тақдим этган маълумотда.

    Бошқа янгиликлар