Навоийда 38 кишида коронавирус аниқланди

ЖАМИЯТ 31.05.2020, 23:11
Навоийда 38 кишида коронавирус аниқланди

2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 (+40) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар қилди ССВ.

Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин  муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.  

Айни пайтда юртимизда 2837  (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.  Шунингдек, 15 нафар одам ушбу хасталикдан вафот этди.

Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1