АсосийЖАМИЯТ

1июнь — Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни. Бугуннинг тарихини биласизми?

Бугун, 1июнь — Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни. Бу кун кўпчилик мамлакатларда 67 йилдан...

'1июнь — Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни. Бугуннинг тарихини биласизми?'ning rasmi

Бугун, 1июнь — Халқаро Болаларни ҳимоя қилиш куни. Бу кун кўпчилик мамлакатларда 67 йилдан буён Халқаро болалар куни сифатида нишонланади.

Келажак тарих билан бунёд этилади дейилганидек, ушбу кунинг ҳам ўз тарихи бор. 1949 йилда Парижда аёлларнинг  Халқаро демократик федерацияси конгресси бўлиб ўтди. Бу конгрессда болаларнинг бардамлиги ва бахт-саодатининг кафолати бўлган мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун доимий кураш ҳақидаги шиор янгради. Урушдан кейинги даврда сайёрамизда яшовчи барча митти болажонларнинг соғлиқ ва хотиржамлигини сақлаш долзарб муаммога айланиб қолган эди.

Ва 1950 йилдан эътиборан 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлана бошлади.

1989 йилда БМТ Бош  Ассамблеяси болалар ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция қабул қилди. Унда бутун дунё мамлакатлари учун болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашни жорий қилиш тўғрисида ёзилган.

Халқаро болалар куни қандай нишонланади?

Дунёнинг кўпчилик мамлакатлари ва шаҳарларида бу байрам болалар ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш ҳақида мунозара ва лекциялар ўтказиш билан нишонланади. Шунингдек, болалар кунида турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар ўтказилади.

Шу куни оғир бемор, даволанишга муҳтож ва ногирон болалар учун хайрия акциялари ва тадбирлар ташкил қилинади.

Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.

Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Бироқ, бу йил дунёни заб этиб турган коронавирус пандемияси сабаб, Ўзбекистонда нишонлай олинмаган "Наврўз", "9 май" "Ҳайит" ва "25 май" байрам ва тадбирлари каби Болалар куни ҳам ҳар йилгидек нишонлана олмайди. 

    Бошқа янгиликлар