Аввалроқ, пандемия пайтида Ўзбекистон Қирғизистон Республикасига гуманитар ёрдам кўрсатгани хабар қилинган эди. Айни пайтда иккинчи маротаба гуманитар ёрдам кўрсатмоқда.
Тиббий асбоб ускуналар ва ҳимоя воситаларидан иборат юкни топшириш маросими Ўш шаҳрида бўлиб ўтди.
1000 тонна ун, 60 тонна гипохлорид, 2500 та респиратор, 2500 та ҳимоя костюмлари, 5000 жуфт бир мартали қўлқоп, 5000 та тиббий ниқобдан иборат гуманитар ёрдам қирғиз халқига етказилди.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Республикаси Сардоба сув омбори талофотидан сўнг, Ўзбекистонга цемент ва озиқ-овқат борасида ёрдам кўрсатганди.






