Ушбу саволга Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев жавоб берди.
-Бўлмайди! Тиббий ҳимоя ниқоби (маска) ни ечилиши бўйича бирор бир қарор қабул қилинмаган. Барча тоифадаги ҳудудлар жумладан яшил ҳудудда ҳам тиббий ниқоб тақиб юриш мажбурий. Ниқобни тақмаслик маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади.






