АсосийЖАМИЯТ

Япония “COVID-19” пандемиясига қарши Ўзбекистондаги жавоб чораларини қўллаб-қувватлаш учун 1.9 млн. АҚШ доллари ажратяпти

Япония ҳукумати томонидан тақдим этилаётган янги молиялаштириш Ўзбекистонда “COV...

'Япония “COVID-19” пандемиясига қарши Ўзбекистондаги жавоб чораларини қўллаб-қувватлаш учун 1.9 млн. АҚШ доллари ажратяпти'ning rasmi

Япония ҳукумати томонидан тақдим этилаётган янги молиялаштириш Ўзбекистонда “COVID-19” пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этишга қаратилган БМТ Тараққиёт дастури (БМТТД) фаолиятини кенгайтиришга ёрдам беради...

Молиялаштириш катализатор сифатида хизмат қилади.Ўзбекистонда “COVID-19” оқибатларини юмшатиш борасидаги кўп тармоқли ва инсон манфаатларига қаратилган жавоб чораларини кучайтиради. Шунингдек, янада барқарор ва инклюзив ривожланиш учун шароитлар яратишга ҳисса қўшади. 
БМТнинг “COVID-19” пандемиясига қарши жавоб чоралари доирасида БМТТД мамлакатларга пандемияга тайёргарлик, жавоб чораларини кўриш ва ундан сўнг тикланиш бўйича ёрдам бермоқда. Бунда алоҳида эътибор аҳолининг энг заиф қатламларига қаратилмоқда. Қўшимча 1.9 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар “COVID-19” касаллигига қарши тезкор жавоб чораларини кўриш бўйича БМТТДнинг жорий дастурига қўшимча бўлиб, унинг кўламини кенгайтиришга ёрдам беради. Ушбу дастур умумий қиймати 3 млн. АҚШ доллари миқдоридаги асосий молиялаштириш маблағлари ҳисобига бошланган.

Ўзбекистонда БМТТДнинг жавоб чоралари ижтимоий-иқтисодий таъсирини энг юқори даражада ҳис этувчи ва алоҳида эътиборни талаб қилувчи аҳоли гуруҳларига асосий эътиборни қаратади: 

хотин-қизлар,

ёшлар,

норасмий сектордаги ишсизлар, 

қайтиб келган меҳнат мухожирлари, 

мавжуд микро, кичик ва ўрта корхоналар, 

янги тадбиркорлик субъектлари (стартаплар).

Ҳукуматнинг “COVID-19” сабабли асосан масофадан туриб ишлаган ҳолда (масалан, масофавий тарзда тизимга кириш орқали) хизматларни кўрсатиш борасидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида БМТТД рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланмоқда. Ўзбекистонга иҳоталаш (изолясия) шароитларида давлат органлари фаолиятининг узлуксиз фаолиятини таъминлашга ёрдам бермоқда, шу жумладан, маҳаллаларни рақамлаштириш йўналишида ҳам. 

БМТТД Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш, “COVID-19” инқирозига қарши жавоб чораларининг самарадорлигини ошириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасини қайта тиклашга қаратилган ислоҳотнинг мақсадларига эришиш учун дастлабки шарт сифатида вазирликнинг 9600 бўлинмаларини электрон ҳужжат юритиш тизимига тажрибавий ўтказиш бўйича Ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Вазирилик зарурий техника воситалари ва дастурий таъминотга, шунингдек ахбортни бошқариш тизимини тажрибавий жорий этишга энг кўп муҳтож бўлган 100та маҳаллаларни аниқлаб олди. 

Мазкур қўллаб-қувватлаш чоралари билан бир қаторда янги ташкил этилган вазирлик ходимларининг имкониятларини кенгайтириш учун уларни ўқитиш ишлари олиб борилади.Инновациявий бизнес стартапларни қўллаб-қувватлаш – Кичик корхоналар “COVID-19” касаллиги тарқалишининг салбий таъсирини жуда оғир ҳис этдилар. Япония ҳукумати томонидан тақдим этилаётган молиялаштириш маблағларидан, шунингдек, БМТТДнинг Ўзбекистондаги ҳар йиллик стартаплар кўрик-танловини ўтказиш учун ҳам фойдаланилади. Мазкур кўрик-танлов доирасида ёшлар ижобий ижтимоий таъсир кўрсатиш салоҳиятига эга бизнес-ғояларни тарғиб қилишга рағбатлантириладилар. 40 нафар ёш йигит ва қизлар «Start-up Challenges» ташаббуси доирасидаги кўрик-танлов асосида саралаб олинган ижтимоий инновациялар соҳасидаги ўз ғояларини амалга ошириш учун бошланғич молиялаштиришга эга бўлади.

БМТТДнинг Ўзбекистондаги жавоб чоралари, шунингдек, инқироздан зарар кўриш хатарига кўпроқ даражада мойил бўлганларнинг бандлигини таъминлашга ҳам қаратилган. Иш ўринларини яратиш бўйича чора-тадбирлар аҳолининг энг кўп зарар кўрган гуруҳлари эҳтиёжларини қондиришга қаратилади. Чора-тадбирлар асосий эътиборни қисқа муддатли, тезкор натижаларни олишга қаратади ва 990 та кичик ва ўрта корхоналарга онлайн тарзда маслаҳат бериш хизматларини кўрсатади. Шунингдек, ўрта муддатли чора-тадбирлар ҳам амалга оширилади, шу жумладан 80та кичик ва ўрта корхоналар учун бизнес маслаҳатлар беради ва йўл-йўриқ кўрсатади. Олис туманлардаги 240 нафар фермерларга хизмат кўрсатувчи 30та кичик корхона ва олтита кооперативга молиявий кўмак ва ускуналар тақдим қилинади. Мазкур қўллаб-қувватлаш чоралари хотин-қизлар, ёшлар ва фермерлар учун ишга жойлашиш ва даромад олиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради. 
 

Сўнги, аммо жуда муҳим масала – хотин-қизларнинг иш жойларидаги ва жамиятдаги ҳақ-ҳуқуқларини кучайтириш ва имкониятларини кенгайтириш. Япония ҳукумати томонидан таклиф этилаётган молиялаштириш маблағлари «Давлат бошқаруви ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётда иштирок этиши учун хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш» лойиҳасининг асосий чора-тадбирларини қўллаб-қувватлашга қаратилади. Ушбу маблағлар ёрдамида хотин-қизларни 

фан,

техника,

муҳандислик,

риёзиёт (“STEM”) билан шуғулланишга рағбатлантирувчи ташаббуслар қўллаб-қувватланади.

Шу билан бирга ёш хотин-қизлар учун техник инновасиялар қўшимча дастури ҳамда аёллар бошқаруви остидаги кооперативларга таклиф этилаётган бизнинг ўсиб борувчи кўмагимиз ҳам қўллаб-қувватланади. Бу каби техник инновациялар мусобақасига 300 нафар ёш хотин-қизлар жалб қилинади. БМТТД ва Япония Ҳукумати аввал ҳам муваффақиятли равишда ҳамкорлик олиб борган. Жумладан, БМТнинг «Орол денгизи минтақасидаги маҳаллий жамиятларнинг саломатлик учун хатарга, экологик ва иқтисодий беқарорликка нисбатан чидамлилигини ошириш» қўшма дастурини амалга оширишда. 

Мазкур дастур учун берилаётган маблағларнинг 128 000 АҚШ доллари миқдоридаги бир қисми “COVID-19” пандемияси билан курашиш учун жамиятларни кучайтириш, уларни зарурий тиббий ускуналар билан таъминлаш ва уларнинг салоҳиятини ошириш мақсадларига ажратилади.

    Бошқа янгиликлар