2020-йил 30-май куни Ўзбекистон Республикасининг Қиргизистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Хуршид Мирзахидов Бишкек шаҳрига етиб келди.
У бунга қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.






