АсосийЖАМИЯТ

Косонда 28 ёшли фуқарони таҳқирлаган ИИБ ходимига нисбатан текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда  “Қонун ҳимоясида туриб ўзлари қонуни бузаётганларни камида ишда...

'Косонда 28 ёшли фуқарони таҳқирлаган ИИБ ходимига нисбатан текширув бошланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  “Қонун ҳимоясида туриб ўзлари қонуни бузаётганларни камида ишдан бўшатиш керак ” сарлавҳали видео тарқалди.

Ушбу  видео юзасидан ИИВ Ахборот хизмати маълумот берди.

" Қашқадарё вилояти Косон туманида жорий йилнинг 30 май куни соат тахминан 21.40ларда аҳолининг карантин тадбири қоидаларига амал қилишини назорат қилиш мақсадида ўтказилган тунги рейд давомида, туманнинг Ниҳол МФЙда жойлашган “Ниҳол Саидбарака” савдо дўкони ёнида Қашқадарё вилояти ИИБ тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходими, қонунда белгиланган вазифасидан четга чиқиб, шу МФЙда яшовчи 1992 йилда туғилган Х.М.га нисбатан ноқонуний равишда куч ишлатиб, уни шаъни ва қадр-қимматига путур етказган.  

Хозирда ИИВ Ўз хавфсизлиги хизмати Қашқадарё вилояти бўлинмаси томонидан ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланган бўлиб, тадбир иштирокчиларининг ҳар бирини ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилади, " - дейилади хабарда. 

 

 

    Бошқа янгиликлар