АсосийЖАМИЯТ

Вазирлар Янгиерга эвакуация қилинган сардобалик болаларни йўқлади (фото)

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам...

'Вазирлар Янгиерга эвакуация қилинган сардобалик болаларни йўқлади (фото)'ning rasmi

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳамда Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Янгиер шаҳрига ташриф буюриб, Янгиерга эвакуация қилинган сардобалик болаларни йўқлади. Болажонларни сана муносабати билан самимий қутлаб,  байрам совғаларини улашишди.

Айниқса, сув тошқини оқибатида Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидан Янгиер шаҳрига кўчириб келтирилган 190 нафар болажонлар бу йилги байрамни ўзгача руҳда кутиб олишди.

 

 

 

 

    Бошқа янгиликлар