АсосийЖАМИЯТ

17 йиллик танаффусдан сўнг Фарғона халқаро аэропортидан юкларни хорижга тўғридан-тўғри жўнатиш қайта тикланди

Фарғона вилоятидан хорижга ҳўл мевалар экспорти билан шуғулланаётган RTL logistics, UZ-Seg...

'17 йиллик танаффусдан сўнг Фарғона халқаро аэропортидан юкларни хорижга тўғридан-тўғри жўнатиш қайта тикланди'ning rasmi

Фарғона вилоятидан хорижга ҳўл мевалар экспорти билан шуғулланаётган RTL logistics, UZ-Segong, XinFergana корхоналари томонидан бўлган мурожаатлар ва ушбу корхоналарнинг фаолияти Транспорт вазирлигининг аэропортларни ривожлантириш ва ер усти таъминоти бошқармаси мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Экспортёр корхоналар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда ҳўл меваларни Фарғона вилоятидан Қамчиқ довони орқали Тошкент халқаро аэропортига юк машиналарида етказиб бориш жараёнидаги қийинчиликлар, қолаверса, ушбу жараён транспорт ҳаражатларининг ортиб кетишига бу эса ўз навбатида экспортга юборилаётган маҳсулотлар нарҳининг кўтарилишига сабаб бўлаётгани туфайли ушбу ҳудуднинг ўзидан юк авиақатновларини ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқилди.  

Экспортёр корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида UZ-Segong ва XinFergana корхоналари томонидан экспорт учун тайёрланаётган 50 тонна гилос маҳсулоти 1 июнь куни Фарғона халқаро аэропортидан Кореянинг Сеул халқаро аэропортига тўғридан-тўғри етказилиши таъминланди.

Мазкур жараённи мувафаққиятли амалга ошириш мақсадида, Наманган халқаро аэропортидан ҳаво кемаси саҳнига юкларни ортиш учун ишлатиладиган махсус техника воситалари (Triple) ҳамда Тошкент халқаро аэропортидан эса махсус европаддонлар Фарғона халқаро аэропортига олиб келинди. Ҳаво кемаси етиб келгунига қадар эса аэропортнинг юк ташувлари бўлими ходимларига махсус техникадан фойдаланиш ва юк ташиш ҳаво кемасига юкларни ортиш машғулотлари ўтказилди.

Барча ташкилий масалалар мувафаққиятли амалга оширилиб, 50 тонна гилос маҳсулотини Сеул шаҳрига юбориш амалиёти омадли якунланди. Шундай қилиб водийлик экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиш ҳамда уларнинг вилоятлараро юк ташиш борасида юзага келаётган муаммоларини бартараф этиш ва хорижга тўғридан-тўғри Фарғона халқаро аэрпортидан юкларни юбориш имкони яратилди.

    Бошқа янгиликлар