АсосийЖАМИЯТ

Ғиждувон "юқори хавфли" ҳудудлар тоифасига киритилмоқда

Куни кеча Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини оли...

'Ғиждувон "юқори хавфли" ҳудудлар тоифасига киритилмоқда'ning rasmi

Куни кеча Бухоро вилоятида коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоят комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Йиғилишда вилоятда коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳолати таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг динамикасидан келиб чиқиб, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси хулосасига кўра Шофиркон ва Ғиждувон туманларини “қизил”, Когон туманини “сариқ”, қолган барча шаҳар ва туманларни “яшил” тоифадаги ҳудудларга ажратиш, буни республика махсус комиссияси қарори билан тасдиқлаб олиш таклифи маъқулланди.  

Маълумот учун: Ҳозирда инфекция аниқланган Шофиркон туманидаги Регион қишлоғида 274 та хонадонда 1286 нафар, “Хожа Ориф” МФЙ М.Ашрафий кўчасида 1814 та хонадонда 8074 нафар фуқаро карантинга олинган.

Мазкур ҳудудларда хизматни олиб боришга 312 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари жалб этилган.

Сал аввал, Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманлари ичида шахсий автотранспорт воситалари ҳаракатланиши тўхтатилгани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар