Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, “ПОДМОСКОВНЫЙ КОЛЛЕДЖ “ЭНЕРГИЯ”” таълим муассасалари билан ҳамкорлик келишувларини имзолади.
Келишувга мувофиқ Россияда юрган Ўзбекистон фуқаролари Москва вилояти, Реутов, Юбилейный шоҳ кўчаси, 58-уйда жойлашган коллежда “Работатехника”, “Логистика операциялари”, “Қурилиш ва безаш устаси”, “Дастур ёрдамида бошқариладиган станок оператори”, “Муҳандислик технологияси”, “Полимеханика ва автоматика”, “Лазер технологияси” ва бошқа йўналишларда касбга тайёрлаш, ўқитиш жараёнларида иштирок этиши ва юқори ҳақ тўланадиган касблар эгасига айланиб, ишга жойлашиши мумкин.
Бундан ташқари, Россия Президенти томонидан имзоланган 2020 йил 6 февралдаги N 16-ФЗ Федерал қонунини Россия Федерациясининг касб-ҳунар таълими муассасалари ва университетларида кундузги таълим олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ёллаш тартибини соддалаштиради.
Янги қонунга кўра, Россияда таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Россия Федерациясида қонуний равишда патент ва ишлаш рухсатисиз ишлаши мумкин. Иш берувчилар, ўз навбатида, чет эл ишчиларини жалб қилиш учун рухсат олмасдан ишга жалб қилишлари мумкин. Ушбу қонун 2020 йил 5 августдан кучга киради.






