АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистондаги энг оммабоп телеканал аниқланди

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан жорий йилнинг 5—15 март кунлари Ўзбекистонда энг о...

'Ўзбекистондаги энг оммабоп телеканал аниқланди'ning rasmi

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан жорий йилнинг 5—15 март кунлари Ўзбекистонда энг оммабоп миллий телевизион манба ва форматларни аниқлаш мақсадида фуқаролар ўртасида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда республика бўйича жами 6 467 нафар фуқаро иштирок этди.

Натижада фуқаролар одатда қайси миллий телеканалларни кўпроқ кўришлари аниқланди ва миллий телеканалларнинг қамров бўйича рейтинги тузилди.  

Биринчи бешлик:  

1-ўрин — Zo‘r TV (11,8%),  

2-ўрин — Sevimli (9,6%),  

3-ўрин — My5 (9,4%),  

4-ўрин — Milliy TV (6,9%),  

5-ўрин — Futbol TV (6,8%).  

Шунингдек, фуқароларнинг миллий телеканаллар орқали эфирга узатиладиган кўрсатув ва дастурлар ҳақидаги фикрлари ҳам ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — янгиликлар, ахборот дастурлари (12,1%), 2-ўрин — телесериаллар (11,4%), 3-ўрин — “Hafa bo‘lish yo‘q” (Zo‘r TV), 4-ўрин — спорт теледастурлари, футбол, (9,5%) 5-ўрин — "Муносабат" (O'zbekiston) (8,3%).

Бундан ташқари, сўров давомида турли телеканаллар ахборот дастурларининг фуқаролар орасидаги машҳурлиги ўрганилди. Биринчи бешлик: 1-ўрин — «Markaziy studiya» (My5); 2-ўрин — «Zamon» (Sevimli); 3-ўрин — «Ахборот 24» (O‘zbekiston 24), 4-ўрин — «UzReport news» (Uzreport TV); 5-ўрин — «Davr» (Yoshlar).  

 

 

    Бошқа янгиликлар