АсосийЖАМИЯТ

Ишга муҳтожларни 24,2 млрд. сўм пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган яна бир хусусий агентлик масъуллари устидан суд иши бошланди

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида  “Korean and migrations” xususiy bandlik...

'Ишга муҳтожларни 24,2 млрд. сўм пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган яна бир хусусий агентлик масъуллари устидан суд иши бошланди'ning rasmi

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида  “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори ҳамда бошқа масъулларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу  ҳақда Олий суди матбуот хизмати хабар бермоқда. 

1979 йилда Бухоро вилоятида туғилган, муқаддам судланган, агентликнинг директори Қаҳрамон Отақулов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Қ. Отақулов ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга ёлғон ваъдалар бериб, “Korean and migrations” xususiy bandlik agentligi” МЧЖ га келиб мурожаат қилган фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритишиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.

Ушбу жиноят иши бўйича 2 372 жабрланувчи ва 4 фуқаровий даъвогарлар мавжуд.

Айблов хулосаси бўйича моддий зарар миқдори 24,2 млрд. сўм бўлиб, шундан дастлабки тергов мобайнида 13,3 млрд. сўм миқдорини бартараф этиш чораси кўрилган.

Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 8 июнь кунига тайинланган.

 

    Бошқа янгиликлар